Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида иштирок этди
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Ташрифнинг биринчи куни Кенгаш мажлисининг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Мажлис давомида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси В.Матвиенко МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг Кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди. Шу муносабат билан Сенат Раиси Танзила Нарбаева В. Матвиенкони табриклаб, бу қарор унинг МДҲ доирасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган самарали фаолиятининг юқори баҳоланиши эканини таъкидлади. Шу билан бирга, унга келгусидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, 59-ялпи мажлисга тайёргарлик доирасида кун тартиби, регламент ва таҳрир ҳайъати таркиби тасдиқланди. 2025 йилда Тожикистоннинг МДҲдаги раислиги юзасидан ахборот эшитилиб, келгуси йилда раислик Туркманистонга ўтиши қайд этилди.
Мажлисда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси доимий комиссиялари раислари тасдиқланиб, улар орасида Ўзбекистон номзоди – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоси Ш. Шарафутдинов Маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича комиссия раҳбари этиб тасдиқланди.
Шунингдек, 2026 йил учун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси иш режаси ҳам тасдиқланди. Унга кўра Кенгаш ва комиссиялар мажлислари, халқаро форумлар, сайловларни кузатиш ҳамда ёшлар ва маърифий дастурларни амалга ошириш режалаштирилган.
Кенгаш мажлисида қабул қилинган қарорлар МДҲ давлатлари парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлигини мувофиқлаштириш ва турли соҳаларда интеграция жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг