Зомин «II Халқаро мақом санъати анжумани»га мезбонлик қилмоқда
Саид ДОНИШEВ,«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, 27–30 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида «II Халқаро мақом санъати анжумани» ўтказилиши режалаштирилган. Бугун анжуманнинг дастлабки куни ва мухбиримиз анжуманнинг илк таассуротлари ҳақида репортаж тайёрланган.
Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган «II Халқаро мақом анжумани» да 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда. Анжуман иштирокчилари Даштобод вокзалида ўзбек миллий мусиқа садолари остида тантанали кутиб олинди. Миллатимиз одатига биноан меҳмонларга нон, туз ва ширинликлар тақдим этилди.
— Мен Миср санъат академияси профессориман. Бу халқаро анжуманда илк маротаба иштирок этяпман. Бу форум дунё санъати, ривожланиши, халқларнинг мумтоз мусиқа санъати бардавом яшашида муҳим аҳамиятга эга, — дейди анжуман иштирокчиси Ашраф Абдураҳмон.
Шундан сўнг меҳмонлар таржимон волонтёрлар ҳамроҳлигида Зомин туманида жойлашган меҳмонхоналарга йўл олишди. Бугуннинг асосий тадбири тантанали очилиш маросими. Маълумот учун, II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида «Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси, иштирокчилар ўртасида кўрик-танлов ва турли кўргазмалар бўлиб ўтади. Хусусан, «Зоминсой» мажмуаси ҳудудида республиканинг 14 та ҳудуди павильонлари ташкил этилган бўлиб, вилоятларнинг ўзига хос маданияти ва санъатини намойиш этиш учун маданият ва санъат намуналари тақдим этилади.
Анжуман давомида халқаро мусиқа ярмаркаси, мақом санъатига оид турли кўргазмалар, жумладан, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, фотосуратлар намойиши кўзда тутилган.
Шунингдек, бугун кечга Халқаро мақом анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг