ЖССТ муддатидан аввал туғилган кам вазнли чақалоқлар парвариши бўйича янги тавсияларни эълон қилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Маълумотларга кўра, жаҳонда йилига ҳар ўн чақалоқдан бири муддатидан аввал туғилади. Шунингдек, 20 миллион нафардан ортиқ гўдак кам вазн билан дунёга келади. Энг ёмони, бу кўрсаткич йилдан йилга ортмоқда ва мазкур омил 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг асосий сабаби бўлиб қоляпти.
Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти муддатидан аввал ва кам вазн билан туғилган чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда парваришлаш бўйича янги тавсияларни эълон қилди.
Қайд этилишича, бундай гўдаклар организмида етарли миқдорда ёғ захиралари мавжуд бўлмайди. Оқибатда уларнинг танасида иссиқлик регуляцияси қийин кечади ва бола яхши нафас ололмайди.
Илгари бу каби ҳолатларда чақалоқлар инкубатор ёки махсус иситкичларда уч кундан етти кунгача сақланган. Энди эса замонавий тиббиёт бундан ҳам самарали усулларни тақдим этмоқда. Улардан бири «кенгуру» деб аталади.
Мазкур парвариш тури бола тана ҳароратини бир меъёрда ушлаб туришда жуда муҳим. Бунда гўдак она ёки отасининг кўкрагига қўйилади. Катталарнинг барқарор тана ҳарорати янги туғилган чақалоқнинг тана ҳароратини назорат қилишга ёрдам беради.
Қолаверса, «кенгуру» усулида бола яхши ухлайди. Шу боис унинг энергияси тана функцияларини яхшилашга йўналтирилади. Натижада чақалоқ тезроқ вазн йиғади. Инфекциялар ва шамоллашдан ҳимояланади.
Қолаверса, кам вазнли гўдакларнинг нафас олиш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, юрак уришини меъёрга келтириш, иммун тизимини мустаҳкамлашда ҳам бу усул яхши самара беради.
Бир сўз билан айтганда, боланинг териси ота-онасининг танаси билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши ўртада физиологик ва психологик яқинликни таъминлайди. Айни сабабдан янги кўрсатмада бу усулни чақалоқ туғилиши билан дарҳол қўллаш зарурлиги тавсия этилган.
Шунингдек, ҳужжатда ота-оналар ва янги дунёга келган чақалоқларнинг бирга бўлишини таъминлаш учун интенсив неонатал ёрдам кўрсатиш тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган.
Ўз навбатида, бундай гўдакларни доимий равишда она сути билан парваришлаш зарур. Бу чақалоқларнинг яшаб кетиш имкониятини янада оширади.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда муддатидан аввал туғилган ва кам вазнли болаларни парваришлашда «кенгуру» усулидан фойдаланилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг