ЖССТ хавотирда — дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият яна ёмонлашмоқда

22:29 12 Июль 2021 Дунё
1673 0

Фото: РИА Новости

Коронавируснинг «Ҳиндча» штамми аллақачон 104 мамлакатга тарқалган ва бу ҳолат тез орада дунёда вазиятнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. 

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди.

Мутахассис вируснинг "дельта" варианти бошқа мутацияларга нисбатан юқтириш даражаси юқори эканини таъкидлаб, у глобал эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви ва касаллик билан зарарланганлар сонининг кўпайишига ишора қилди.

"Ўтган ҳафта кетма-кет тўртинчи марта дунёда ”COVID-19" билан касалланганлар сони кўпайган. Бундай ўсиш ЖССТнинг олти минтақасида қайд этилган", деди Гебрейесус. 

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг асоратлари оқибатида ўлим даражаси ҳам ошиб бормоқда.

ЖССТ Бош директори энг қийин вазият коронавирус қарши вакциналар етиб бориш имконияти чекланган мамлакатларда қолаётганини таъкидлади. Бироқ, экспертнинг сўзларига кўра, пандемия ҳеч қаерда тугамаган.

Олдинроқ Гебрейесус коронавирус янги штаммлари юқумли касаллик даражаси юқори бўлганлиги сабабли вакциналар устидан ғалаба қозонаётганини айтган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?