ЖССТ эксперти: Дунё аҳолиси эмланишни пайсалга солаётгани оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин
Фото: Иллюстратив фото
Инсоният коронавирус инфекцияси билан ёнма-ён яшашга кўникди. Энди бу касаллик одамларда аввалгидек кучли ваҳима ва хавотир уйғотмай қўйгани ҳам рост. Аммо бу хотиржамлик ортидан инсоният эҳтиёткорликни унутаётгани ташвишланарли.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, дунё аҳолиси юқумли касалликларга қарши вакциналар олишдан бош тортаётгани ёки буни пайсалга солаётгани соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегик вазифалар ижросига путур етказади.
Масалан, эмланмаган аҳоли қатлами кўпайиши билан қизамиқ ва полиомиелитга чалинганлар сони ортмоқда. Ваҳоланки, авваллари бу касалликларга сайёрамизнинг баъзи минтақа ва давлатларида бутунлай барҳам берилган эди.
ЖССТ эксперти фикрича, оммавий эмлаш чора-тадбирлари натижасида Ер юзида йилига 3 миллионга яқин ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин.
Бироқ коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича 25 миллион нафардан ортиқ болалар дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши режали вакцинация жараёнларини ўтказиб юборган. Бу борада Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларида аҳвол анча хавотирли.
Ваҳоланки, ЖССТ келгусида номаълум — "X” хасталиги тарқалиши хавфидан огоҳлантирган эди. Олимлар хулосасига кўра, яна бир пандемия бошланиши эҳтимоли юқори. Бунга эса ўз вақтида олди олинмаган мавжуд вирус ва инфекцияларнинг янги мутациялари сабаб бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг