ЖССТ: Дунёда қизамиқ касаллиги кенг тарқалмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСEФ хавотирли баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, дунёда шу йилнинг дастлабки икки ойида қизамиқ билан касалланган болалар сони қарийб 80 фоизга ошган.
Таҳлилларга кўра, январь ва февраль ойларида ушбу хавфли инфекцияни юқтирганлар сони 17 минг 338 нафарни ташкил этди. Ваҳоланки, ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 9 минг 700 нафарга тенг эди.
Қизамиқ энг кўп тарқалган давлатлар рўйхатида Сомали, Яман, Нигерия, Эфиопия ва Афғонистон пешқадам. Хусусан, сўнгги 12 ой давомида ушбу мамлакатларда касалликнинг 21 та йирик эпидемияси кузатилган.
Халқаро мутахассислар қизамиқ бошқа касалликлар авж олишига сабаб бўлиши ва миллионлаб болалар саломатлигига хавф солишидан жиддий хавотирда.
Маълумотларда келтирилишича, бу инфекциядан кўпроқ болалар ва чақалоқлар азият чекади. Энг ёмони, у грипп, Эбола вируслари ва ҳатто COVID-19дан ҳам тезроқ тарқалиш хусусиятига эга.
Шу боис, ЖССТ, ўғил-қизларни ушбу хасталикка қарши эмлашга жиддий эътибор қаратиш ўта муҳим, деган хулосада.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар йили 16 ёшгача бўлган болаларда миллий эмлаш календарига мувофиқ, дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, одам папиллома вируси, зотилжам қизилча, сил ва ротавирусли инфекция каби 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликлар қатори қизамиққа қарши вакцинация тадбирлари ўтказилади. Хусусан, ушбу хасталик бўйича эпидемиологик ва лаборатор назорат мунтазам олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг