Жорий йилда Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида “Made in Uzbekistan” савдо уйи очилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
2023 йилда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Озарбайжон давлатида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилди.
Давлатлар кесимида таҳлил қилинганда экспорт қилинган маҳсулотларнинг 34,5 фоизи Қозоғистон ҳиссасига, 17,4 фоизи Қирғизистонга, 12,6 фоизи Тожикистонга, 12,3 фоизи Россия Федерациясига, 4,2 фоизи Туркманистонга, 3,2 фоизи Литвага ва 2,3 фоизи Хитой давлатларига тўғри келган.
Шу билан бирга, Таиланд, Бельгия, Фижи, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Ироқ, Бразилия ва бошқа шу каби давлатларнинг бозорларини ўзлаштирилиши ҳисобига маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилди.
Ўтган йилнинг ўзида қўшимча 10 тадан ортиқ янги маҳсулот экспорт қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг