Жорий йил тиббиётда қандай инвестициявий лойиҳалар амалга оширилади?
Юртимиз тиббиётидаги ислоҳотлар, хусусан, янги шифо масканларини барпо этиш, уларни замонавий тиббий жиҳозлар ва юқори технологик ускуналар билан таъминлашда халқаро молия институтлари яқиндан кўмак бериб келмоқда.
Бу эса аҳолига кўрсатилаётган малакали тиббий хизмат қамрови ошишига имкон яратяпти. Муҳими, бу борадаги ишлар 2023 йилда ҳам изчил давом эттирилади.
Хусусан, жорий йилда 150 миллион АҚШ долларилик илғор тиббий асбоб-ускуналар харид қилиниб, тиббиёт муассасаларига етказиб берилади.
Бунга йўналтириладиган маблағнинг 124,5 миллион АҚШ долларини хорижий имтиёзли кредитлар, 25,5 миллион АҚШ долларини эса тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ташкил этади.
Шунингдек, 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини жалб қилиш бўйича қатор давлатлар ва KOICA, JICA, USAID каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланади.
Натижада:
— ютимиз бўйлаб шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлимлари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади;
— тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати яхшиланади, хусусан, Саll-марказлар янги коммуникацион тизимлар билан жиҳозланади;
— 793 та оилавий шифохона ва 13 та туманлараро тиббиёт муассасига зарур тиббий жиҳозлар олиб келиб ўрнатилади.
— даволаш-профилактика муассасалари гемодиализ ускуналари билан таъминланади. Диагностика ва даволаш жараёнига янги тиббий технологиялар татбиқ этилиши орқали ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш салмоғи оширилади.
Шунингдек, юртимизда катталар учун 300 ўринли кўп тармоқли замонавий ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ташкил этилиб, йилига 8,5 мингта юқори технологияли жарроҳлик операцияларини бажариш ҳамда 720 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда онкология хизмати муассасаларини юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳанинг 2-босқичи доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 16 та филиали қурилиб, жиҳозланади.
265 ўринли миллий саратон марказини қуриш орқали Ўзбекистонда илғор онкологик тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Нукус шаҳрида аёллар ва болалар учун 150 ўринли Шайх Халифа номидаги шифохона барпо этилиб, Оролбўйи минтақасида тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизими юқори даражада ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг