Жомбойдаги елим цехида ёнғин содир бўлди
Самарқанд вилояти Жомбой тумани Назар маҳалласи ҳудудида жойлашган «ЧИНЛАТEКС» МЧЖнинг елим ишлаб чиқариш цехида 16 ноябрь куни соат 12:44 да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:55 да етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да қуршаб олинган ва соат 15:51 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисмида елим мҳхсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг