Жиззахда оҳак ишлаб чиқариш цехи 4,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Жиззах шаҳрида оҳак ишлаб чиқариш цехи 4,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда назорат тадбир ўтказган. Унда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Д.М. хонадонида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро Д.М. ўз хонадонида оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали тармоққа уланиб олган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 4 миллиард 691 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг