Жиззахлик фуқаро дала шийпонида хотинини қасддан пичоқлади
Мирзачўл туманида фуқаро И.У спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда 2021 йил 12 июль куни соат 13:00 ларда тумандаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли дала шийпони ётоқхонасига борган. У шу манзилда ота-онаси билан бирга яшаётган турмуш ўртоғи Т.П.ни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан ошхона пичоғи олиб келган.
Шундан сўнг у пичоқ билан рафиқасининг чап ўрта қўлтиқ кўкрак қафасига икки марта, чап елка соҳасига икки марта ва чап билак соҳасига бир марта уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Т.П туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан И.Уга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йиғилишда, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари С.Базаров томонидан мазкур жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларга батафсил тўхталиб, ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг