Жиззахда мактабгача таълимга эҳтиёж 100 фоизга қопланади — Шавкат Мирзиёев

13:07 27 Июнь 2023 Жамият
372 0

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

“400 та янги боғча ташкил этиш ҳисобига, вилоятда мактабгача таълимга эҳтиёж тўлиқ – 100 фоизга қопланади.

2030 йилга қадар, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг қувватини ошириш, шунингдек, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳисобига қўшимча 75 минг ўқувчи ўрни яратилади. 

Натижада, бирорта туманда 30 нафардан кўп бола ўқийдиган мактаб синфлари қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 1 мингта).

Бунда, барча мактаблар замонавий компьютер синфи, интерактив доска ва ўқув лабораторияси билан жиҳозланади.

Барча боғча ва мактабларда ўғил-қизларимиз учун фильтрланган ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилади”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер