Жиззахда Lacetti ва йўловчи автобуси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Жиззах вилоятида Lacetti русумли автомашина ва йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси солир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 25 май куни соат 09:15 ларда Шароф Рашидов тумани Ёйилма МФЙ худудидан ўтган М-39 «Тошкент-Термиз» автомабиль йўлида навоийлик 21 ёшли С.А. Lacetti русумли автомашинасини Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, 4.1.1 йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилиб олган.
Шундан сўнг ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тошкент вилояти Қибрай Туманида яшовчи 53 ёшли Х. Р. бошқарувидаги YBL613OH русумли йўловчи ташувчи автомашина билан тўқнашган ва йўл четидаги пастликка тушиб кетган.
Оқибатда Lacetti салонида бўлган 2003 йилда туғилган йўловчи олган жарохатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, 2004 йилда туғилган яна бир йўловчи ва автогмашина ҳайдовчиси С.А. олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқазилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг