Жиззахда фуқароларни чув туширган фирибгарга чора кўрилмаяптими?
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида фуқаро Ш.А. бир қанча шахсларга тегишли бўлган автомашиналарни харид қилиб, пулини тўлиқ тўламаётгани, мазкур ҳолатга эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бефарқ қараётгани мазмунидаги хабарлар кенг тарқалди. Жиззах вилояти ИИБ ушбу ҳолат назорат остида эканини маълум қилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармасининг билдиришича, юқоридаги вазият тарқатилаётган хабар мазмунидан фарқ қилади. Жумладан, фуқароларнинг мурожаатлари асосида шу йилнинг 2 май санасида Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур туманнинг «Пастки сўлоқли» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168- моддаси (фирибгарлик) 3- қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
«Бироқ айни вақтда гумон қилинувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб юрибди. Шу боис ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқаро Ш.А.ни топиш ва мажбурий келтиришга қаратилган тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда. Агарда мазкур йўналишдаги ҳаракатлар самара бермаса, ушбу шахсни сиртдан қамоққа олиш чоралари кўрилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинади», — дейилади бошқарма хабарида.
Шунингдек, Шароф Рашидов туманининг «Куёвбоши» маҳалласида яшовчи О.О., «Ғозғонтепа» маҳалласида истиқомат қилувчи А.Х. ҳамда Сирдарё вилояти Боёвут тумани «Ифтихор» маҳалласида яшовчи А.Д. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб юрган фуқаро Ш.А.нинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган.
Қўшимча қилинишича, тергов ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи томонидан фуқаро И.М. ва И.Н.га ҳам моддий зарар етказилгани аниқланган ҳамда улардан ушбу ҳолат юзасидан аризалар олинган.
Бундан ташқари, фуқаро Ш.Б.га етказилган зиёнга оид терговга қадар текширув ўтказилган бўлиб, мазкур текширув ҳужжатини ҳам жиноят ишига қўшиш чоралари кўрилган. Билдирилишича, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, жараён вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси назоратига олинган.
Шу ўринда, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси оммавий ахборот воситалари вакилларини холислик талабларини бузмасликка, фақат мурожаатчилар берган маълумотларга таяниб қолмасдан масалага алоқадор томонлардан ҳам маълумот олишни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг