Жиззахда эркак ўз фарзандларини ғайриинсоний тарзда калтаклади
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир эркак вояга етмаган фарзандларини тепкилаб, шафқатсиз калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро С.Ш. оилавий низо ортидан 2 нафар фарзандига жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этган. Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ва мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда.
Хусусан, отага нисбатан қатъий чора кўрилиши ҳамда болаларнинг хавфсиз муҳитга олиниши, уларга зарур психологик, ижтимоий кўмак кўрсатилиши бўйича ИИО ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий Инсон маркази мутахассислари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
«Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча тарзда ахборот берилади», дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам муносабат билдириб, унда агентлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан болаларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш, уларга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш юзасидан иш олиб борилаётганини хабар қилди.
Билдирилишича, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.
Кейинчалик Жиззах вилояти ИИБ ҳолат бўйича бошқарма томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Унга кўра, ҳозирда гумонланувчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча қилинишича, айни вақтда вояга етмаган икки нафар бола ички ишлар органлари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг