Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди
Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Умаров Махмарасул Дўсматович Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Махмарасул Умаров 1992 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиология марказида врач-эпидемиолог, Дўстлик тумани тиббиёт коллежида директор муовини, директор, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати марказида врач-эпидемиолог каби лавозимларда ишлаган.
Умаров тайинловга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг