Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ОАВ ходимларини спорт майдонига чорлайди
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йил 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари ўтказилишини маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, спорт мусобақаларида ОАВ ходимлари бадминтон (яккалик ва микст йўналишларида), стол тенниси (яккалик) ҳамда волейбол бўйича (эркаклар ва аёллар) ўзаро беллашади.
"Бадминтон ва стол тенниси бўйича мусобақалар Ўзбекистон бадминтон федерациясида ташкил этилса, волейбол баҳсларига Миробод тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилади.
«Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаларида қатнашиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ ходимлари ва блогерлардан ўз талабномаларини жорий йил 25 ноябрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг электрон манзили (info@minsport.uz) ёки
(99) 482-52-12 рақамига Telegram мессенжери орқали юборишларингиз сўралади.
Унутманг, соғлом турмуш тарзига ошно бўлган инсон соғлом фикрлайди.
Мурожаат учун телефонлар: (71) 239-24-18, (71) 239-24-37" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг