Гулистондаги портлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
Видеодан кадр
Аввалроқ Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз бергани, ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олгани ҳамда улардан 3 нафари вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириғи билан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Гулистондаги портлаш
Воқеа жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри «Тараққиёт» МФЙ ҳудудида жойлашган бозордаги «Uz Bek Family» МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида содир бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ва тан жароҳатлари олган. Шундан 26 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалига ётқизилган, 3 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги комбустиолог, реаниматолог, нейрохирург, қўшма жарроҳлар хирурги, травматолог ва микрохирурглардан иборат малакали мутахассислар шу куннинг ўзида воқеа жойига етиб бориб, беморларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Унда қайд этилишича, ўта оғир қабул қилинган беморлардан 3 нафари вафот этган. Ҳозирги пайтда шифохонага ётқизилган 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, у сунъий нафас олиш аппаратида. Реанимациядаги мавжуд беморларнинг 5 нафари стабил оғир, нафаси мустақил, ҳушида.
Шунингдек, қабул қилинган беморлардан икки нафари ҳомиладорлиги сабабли айни пайтда Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалига кўчирилган. Уларнинг аҳволи қониқарли. Қолган 15 нафар беморнинг ҳам аҳволи қониқарли бўлиб, улар тегишли бўлимларда муолажа олмоқда.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини эълон қилди. Унда келтирилишича, мазкур жиноят иши доирасида 1 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг