Гулистондаги ошхонада газ портлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Видеодан кадр
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган бозордаги овқатланиш шохобчасида газ портлаши ортидан ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 2 декабрь куни соат 10:49 да «Тараққиёт» МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган ахборотга кўра, ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Бошқарма ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.
Вилоят ССБ, шунингдек, 2 декабрь ҳолатига кўра портлаш ва ундан сўнг келиб чиққан ёнғин оқибатида вафот этганлар йўқлигини қайд этган. Бироқ Kun.uz вилоят ИИБга таяниб, жабрланганларнинг 3 нафари шифохонада вафот этганини маълум қилди.
Бугун, 3 декабрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабарни эълон қилди. Унда келтирилишича, мазкур жиноят иши доирасида 1 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг