Женевада БМТнинг Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
2021 йил 25 ноябрь куни Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Тараққиёт ҳуқуқи бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 22-сессияси ўз ишини давом эттирди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Сессияга раислик қилаётган Элчи Замир Акромнинг маърузасида тақдим этилган Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция лойиҳаси
Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция лойиҳаси матни 36
Биринчи қисмда Конвенциянинг мақсади ва вазифалари, унда қўлланган атамалар изоҳи баён этилган. Конвенцияни амалга ошириш учун зарур бўлган умумий принциплар белгиланган.
Иккинчи қисмда тараққиёт ҳуқуқига таъриф берилган бўлса, учинчи қисмда мажбуриятлар қайд этилган.
Тўртинчи қисм институционал масалаларга бағишланган ва бешинчи қисмдан Конвенциянинг якуний қоидалари ўрин олган.
Кейинги беш йилда Ўзбекистон Президенти инсон қадрини ҳар томонлама жойига қўйиш йўлида олиб бораётган изчил сиёсат билан халқаро ҳамжамиятнинг тараққиёт соҳасидаги сўнгги тенденциялари ўртасидаги уйғунлик тобора яққол кўзга ташланмоқда.
Хусусан, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида амалга оширилган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари моҳиятан ўзаро
Ўз навбатида, Женевада қизғин муҳокама этилаётган Тараққиёт ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция лойиҳаси билан Ўзбекистон Президенти яқинда эълон қилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ўртасида ҳам инсон ҳуқуқларини ривожлантириш билан боғлиқ ўхшаш тамойиллар мавжуд. Ўзбекистон делегацияси ана шу илғор тамойилларнинг аҳамиятига эътиборни қаратди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Тараққиёт ҳуқуқи бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи сессияси 26 ноябрь куни ўз ишини якунлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг