Жанубий Кореянинг Пучон университети билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилади
Жорий йилнинг 29 март куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Корея Республикаси Пучон университети президенти Хан Джонг Сок бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда ҳар икки томон учун манфаатли бўлган йўналишларда ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, Пучон университетнинг «Авиация хизмати» факультетида «Uzbekistan airways» АЖ борт кузатувчилари малакасини ошириш ва амалиёт ўташини йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Учрашув давомида университет вакиллари «Авиация хизмати» факультетининг фаолияти юзасидан батафсил маълумот берди.
Шунингдек, «Етакчи авиакомпаниялар борт кузатувчилари малакасини ошириш ва амалиётини ташкил этиш» лойиҳаси юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг