Жанубий Кореяда қирувчи самолёт саккизта бомбани аҳоли яшаш ҳудудига ташлаб юборди (+видео)
Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти адашиб ўқув полигонидан ташқарида жойлашган Пхочхон шаҳрига саккизта бомба ташлаб юборди. Бу ҳақида «Yonhap News» агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат КФ-16 русумли қирувчи самолёти билан содир бўлган. Ўтказилаётган ўқув-машғулот жараёнидаги эҳтиётсизлик оқибатида ҳарбий учувчи МК-82 ҳаво бомбаларини аҳоли яшаш ҳудудига ташлаб юборган.
Янглиш ташлаб юборилган бомбалар сабаб бир нечта уй ва черков жиддий зарар кўрган ҳамда 15 киши жароҳатланган. Шулардан етти нафарининг аҳволи оғир. Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари мазкур ҳолат юзасидан жамоатчиликдан узр сўраган.
«МК-82 ҳаво бомбаларининг тасодифан ташлаб юборилиши оқибатида тинч аҳоли жабрланганидан жуда афсусдамиз. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди», дейилади Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида.
Жанубий кореялик ҳарбий хизматчиларнинг таъкидлашича, мазкур ҳодиса Пхочхон шаҳридаги Синчжин полигони ҳудудида ҳарбий-ҳаво кучлари, қуруқликдаги қўшинлар ҳамда Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ қўшинлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилаётган чоғда содир бўлган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг