Жанубий Кореяда парранда гриппи сабаб деярли 6 миллион товуқлар йўқ қилинади
Фото: Getty Images
Жанубий Корея ҳукумати мамлакатнинг паррандачилик фермаларида юқори патогенли парранда гриппи тарқалишининг 13 ҳолатини тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, сўнгги ҳолат Сеул яқинидаги Кимпхо шаҳрида рўйхатга олинган.
«Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат 5,8 миллион паррандани йўқ қилишга қарор қилди. Ўтган шанба куни барча паррандачилик фермаларида режадан ташқари дезинфекция ишлари олиб борилди, шунингдек, ходимлар, транспорт воситалари ҳамда паррандалар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатланишга 48 соатлик тақиқ жорий этилди», дея маълум қилмоқда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус мамлакат бўйлаб ёввойи кўчиб юрувчи қушлардан тарқалмоқда.
Аввалроқ инфекция тарқалаши Чолла-Намдо ва Чолла-Пукто, Кёнгидо, Чхунчхон-Пукто ҳамда Кёнсан-Пукто провинцияларида қайд этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг