Жанубий Кореяда Фарғонанинг инвестиция ва савдо ваколатхонаси фаолият бошлади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни кунларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб, тадбиркорлик, инвестиция, таълим, туризм ва маданият соҳаларида бир қатор истиқболли келишувларга эришилмоқда.
Вилоят делегациясининг ушбу юртга сафари чоғида Чунгчонгнам-до провинцияси Асан шаҳрида инвестиция ва савдо ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Маълумки, Чунгчонгнам-до провинцияси губернатори бошчилигидаги делегациянинг жорий йил май ойида Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ушбу ваколатхонани ташкил этиш бўйича келишувга эришилган эди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров инвестиция ва савдо ваколатхонасини ташкил этишда ёрдам берганларга ўз миннатдорлигини билдириб, ҳудудлараро муносабатлар янги босқичга олиб чиқилишида фаол иқтисодий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдусаломов мазкур инвестиция ва савдо ваколатхонаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея, Фарғона ҳамда Чунгчонгнам-до ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайишига хизмат қилишини айтиб ўтди.
Жанубий Кореянинг Son Moon университети қошида ташкил этилган ваколатхонанинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг