Жанубий хитойлик сайёҳлар Ўзбекистонга илк бор ташриф буюришади
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг GZL Travel компанияси (GZL) вице-президенти (ташқи туризм бўйича компания раҳбари) Рут Хуан хоним билан хитойлик туристларни бирлашган холда Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилдилар.
Учрашувда Хитой томонига мамлакатимизда яратилган туризм инфратузилмаси, сўнги 6-7 йил ичида соҳада олиб борилган ислоҳотлар, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар туристик салоҳияти ва замонавий имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
GZL ўз фаолиятини 1980 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Компания бош офиси Гуандун провинциясида жойлашган бўлиб, бугунги кунда Хитойнинг 27 та йирик шаҳарларида 100 дан ортиқ филиалларига эга. 2015 йилда Хитойнинг энг яхши туристик компанияси мақомини олган.
Томонлар, бугунги кунда Хитойнинг Урумчи, Циан, Пекин ва Ченгду шаҳарларидан Тошкентга ҳафтасига 12 та авиапарвозларни амалга оширилаётганлиги таъкидлаб, ушбу йўналишлар орқали хитойлик сайёҳларни мамлакатимизга ташрифларини кўпайтириш мақсадида биргаликда амалий тадбирлар ўтказиш ҳамда ўзаро “Silk Road” туризм брендини Жанубий Хитой провинцияларида кенг тарғиб қилишга келишиб олдилар.
Хитой томони жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида қатнашиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг