Жамшид Ходжаев Белорусия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Игор Брило билан учрашув ўтказди

Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Белорусия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Игор Брило билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Юқори талабга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг йиллик қўшма балансини шакллантириш жараёни таҳлил қилинди. Унинг натижаларига кўра, форвард ва фьючерс шартномалари асосида картошка, дон ва мойли экинлар, мева-сабзавот маҳсулотларини тизимли равишда ўзаро етказиб беришни оширишга келишилди. Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида ишончли экспортчи ва импортчи корхоналар рўйхатини тузишга, шунингдек, талабга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришнинг ташкилий, молиявий ва суғурта механизмларини назарда тутувчи «Йўл харитасини» қабул қилишга келишиб олдилар.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида «Гомелагропромпроэкт» компанияси билан биргаликда гўшт-сут комплексини ташкил этиш қўшма лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнини, шу жумладан Белоруссия инвестиция тузилмалари маблағларини жалб қилиш ҳисобига фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, икки мамлакат илмий-амалий марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ўсимликшунослик, уруғчилик ва ветеринария соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга содиқлигини билдирдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг