Жалақудуқда янги маскан фойдаланишга топширилди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Жалақудуқ туманида Оила ва хотин-қизлар маскани фойдаланишга топширилди. Бу ердаги мавжуд шароит опа-сингилларимизни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бандлиги таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш, мавжуд муаммоларининг ижобий ечимини таъминлаш ишларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
— Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида туманда ушбу масканни барпо этиш орқали хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш муҳимлиги юзасидан кўрсатма берган эди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Мавлудахон Низомова. — Кўрсатма ижроси сифатида қад ростлаган бу бино туман хотин-қизларининг энг ишончли масканига айланади. Бу ерда опа-сингилларимизнинг ҳам ҳаётда, ҳам жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, турли йўналишлар бўйича ўқув курслари, ҳуқуқий ва психологик маслаҳатхона, касб-ҳунарга ўргатиш марказлари фаолият юритмоқда. «Ёш оналар мактаби», «Оила кутубхонаси», «Она ва бола» хоналари, спорт ва фитнес машғулотлари ҳам ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг