Жаҳон чемпионатининг энг ёмон футболчилари номи маълум қилинди
Фото: Reuters
Франциянинг "LʼEquipe" нашри Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг энг ёмон футболчилари рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, Уэлс терма жамоаси дарвозабони Уэйн Хеннесси мусобақанинг энг ёмон дарвозабон деб топилди.
Ҳимоячилар рўйхатидан Метти Кеш (Польша), Хусайн Канаани (Эрон), Буалим Кукхи (Қатар), Янник Феррейра Карраско (Бельгия) жой олди.
Энг ёмон ярим ҳимоячилар "рейтинги"дан эса Андреас Сков Олсен (Дания), Кристиан Белик (Польша), Петр Зелински (Польша), Крепен Дятта (Сенегал) жой олди. Ана шундай ҳужумчилар сирасига Гарет Бейл (Уэльс), Антони Контрерас (Коста-Рика) кирди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Франция терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, янги жаҳон чемпионига айланди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2, қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида аргентиналиклар аниқроқ ҳаракат қилишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг