Жадидлар ҳақида янги медиалойиҳа тайёрланиши режалаштирилмоқда
Жадидчилик ҳаракати, умуман, жадидлар фаолияти маърифат, маданият ва санъат тараққиётининг муҳим босқичларидан бири ҳисобланган. Бугунги кунда бу бой меросни чуқур тадқиқ қилиш, уни замонавий шаклда тарғиб этиш ва кенг жамоатчилик эътиборига етказиш муҳим вазифалардан саналади.
Шу мақсадда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Туркистон жадидларининг таълим, маданият ва санъат соҳалари ривожидаги ўрни” номли янги медиалойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳанинг биринчи босқичида Туркистон жадидларининг таълим соҳасида амалга оширган ислоҳотлари ва унинг моҳияти очиб берилади. Жумладан, эски мактаб ва мадрасалардаги анъанавий услубларни янгилаш, янги усул мактабларини ташкил этиш, дарсликлар яратиш, аёллар таълимига эътибор қаратиш каби ташаббуслар ҳужжатли фильм ва бошқа турдаги контентлар орқали кенг ёритилади.
Ҳужжатли фильмда жадидларнинг ўз даврига хос илғор қарашлари, педагогик ёндашувлари, маданий-маърифий ишлари ва санъатга бўлган қарашлари илмий-тарихий асосда очиб берилади. Тарихий манбалар, суратлар, шахсий кундаликлар ва замонавий экспертлар изоҳлари орқали томошабинлар жадидлар олиб борган ислоҳотларнинг ҳаётий ва ғоявий асослари билан таништирилади.
Ушбу лойиҳалар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг ажралмас қисмига айланади. Бу орқали ташриф буюрувчилар Туркистон жадидларининг ўз давридаги ўрни, таъсири ва меросига нисбатан янада чуқурроқ тасаввурга эга бўлишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг