Зеленскийнинг Саудияга ташрифи, АҚШдан янги санкция ва Ҳизбуллоҳ қўмондони ўлими (+видео)

16:09 13 Июнь 2024 Дунё
448 0

Ассалому алайкум, халқаро майдонда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларнинг қисқача шарҳи «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарининг таҳлилий-информацион дастурида

Украина муҳокамаси

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 12 июнь куни Будапештда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди. Ташкилот котиби Венгрия НАТОнинг Украина бўйича ҳаракатларида иштирок этмаслик позициясини қабул қилган. Шундай қилиб, Венгрия альянснинг Киевга ҳарбий ёрдамини блокламасликка рози аммо ёрдам бермайди.

«Ҳеч бир Венгрия ходими бу тадбирларда иштирок этмайди ва Киевни қўллаш учун мамлакат маблағи ишлатилмайди», деган Столтенберг.

Шунингдек, котиб Будапешт НАТО бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришда давом этишини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путинга Европа Иттифоқи етакчиларидан энг яқини сифатида кўрилган Орбан иттифоқнинг Киевни қурол-яроғ ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилиб келаётган эди.

Жорий йилда Столтенберг НАТО Киевга узоқ муддатли қурол-яроғ етказиб беришни кафолатлаш ва уларни тўлаш учун 100 миллиард евро жамғарма ташкил этишга интилаётганини эълон қилган. Ҳарбий альянс 2022 йил февралидан буён Украинага ҳар йили тахминан 40 миллиард евро ажратиб келмоқда.

Қўшма Штатлар келаси ой Вашингтонда саммит ўтказишни режа қилмоқда. Унда НАТОга аъзо бўлган бошқа давлатлар Украина армиясига узоқ муддатли ёрдам ва ҳарбий тайёргарлик кўриш бўйича йўл харитасини келишиб олишлари мумкин.

Ташкилот йиғилишида маълум бўлишича, НАТО давлатлари Украина альянсга қўшилиши учун ҳарбий можарода ғалаба қозониши кераклигини айтишмоқда. Киевга қурол етказиб бериш эса иттифоқ давлатлари учун мажбурий ҳолга айланади.

Шунингдек, G7 давлатлари Россия активларидан фойдаланган ҳолда йил охиригача 50 миллиард доллар йиғиб беришга келишиб олишган.

Зеленскийнинг Саудия Арабистонига борди

Украина президенти Владимир Зеленский 12 июнь куни кутилмаган ташриф билан Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Уни Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бир қанча расмий шахслар кутиб олган. Зеленскийнинг муҳокама мавзуси ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

«Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал Сауд билан мазмунли ва самарали учрашув ўтказдик», — деган пресидент.

Саудия Арабистони Россия—Украина муносабатларида етакчи мамлакат сифатида кўрилади.

АҚШ Россияга санкция киритди

АҚШ Молия вазирлигининг янги санкциялар рўйхатидан жами 300 га яқин жисмоний ва юридик шахслар жой олди. Улардан 90 га яқини санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бергани учун рўйхатга киритилган.

Жумладан, Россия, Беларусь, Британия Виржиния ороллари, Болгария, Қозоғистон, Сербия, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Африка, Туркия ва БАА компанияларидир.

Москва биржаси 13 июндан доллар ва евро билан савдо қилишни тўхтатади. Бу ҳақдаги хабар 12 июнь куни биржанинг расмий сайтида эълон қилинди. Қимматбаҳо металлар ва фонд бозорларида АҚШ ва Европа валюталари билан савдо қилиш ҳам тўхтатилади. Таҳлилчилар фикрига кўра, бундай чекловлар Россияни Хитой юанига кўпроқ боғлаб қўяди.

Ҳизбуллоҳ қўмондонининг ўлими

«Ҳизбуллоҳ» Исроилга катта ҳажмда ракета зарбасини йўллади. Бу Ливан — Исроил чегарасидаги чигалликни ошириши мумкин.

«The Times of Israel» нашрига кўра, бугун кун бўйи давомида гуруҳ томонидан Исроил тарафга камида 170 та ракета зарбаси учирилган. Зарит ҳудудига 10 та ракета келиб тушган, уларнинг бир қисми ҳаво ҳужуми тизими томонидан тутиб қолинган.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши айтиладиган «Ҳизбуллоҳ» ва Исроил октябрь ойида Ғазо уруши бошланганидан бери жанговар ҳаракатларни доимий равишда кучайтириб келаётган эди. Сешанба куни кечки пайт Исроил кучларининг Ливан жанубидаги Жоуя қишлоғига уюштирган зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали дала қўмондони ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер