Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди
Президент администрацияси собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бугун, 7 апрель куни Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Сессия кун тартибига ташкилий масала ҳам киритилган бўлиб, Бекобод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилган.
Шундан сўнг Зойир Мирзаев туман ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлигача Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг