Юртимизда эмланувчи қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакциналарини олди

12:30 11 Ноябрь 2021 Жамият
455 0

Шу йил 10 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 326 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 187 647 нафарни,

— 2-босқич эмланганлар 81 759 нафарни,

— 3-босқич эмланганлар 57 574 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 821 483 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 15 021 836 нафарни,

— 2-босқичда эмланганлар 9 131 332 нафарни,

— 3-босқич эмланганлар 4 668 315 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

— Самарқанд вилояти (59 469 доза),

— Тошкент шаҳри (31 536 доза),

— Тошкент вилояти (31 355 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 70 фоизни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?