Юртимизда болалар суяк кўмиги трансплантацияси жорий этилади

13:07 23 Январь 2024 Жамият
389 0

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра:

педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, болалар хирургиясидаги — нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология, офтальмология ва ортопедия каби соҳаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда:

— ҳар йили 3 минг нафаргача болада туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;

— йилига камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини қўллаган ҳолда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик операцияларини бажариш;

— суяк кўмиги трансплантацияси амалиётини жорий этиш кўзда тутиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер