Олий Мажлис Сенатида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “The Stirling Foundation” глобал хайрия фонди раҳбари Дэвид Беднар бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тобора фаоллашиб бормоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган самарали музокаралари, шубҳасиз, икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилганини тасдиқлайди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШнинг Юта штати ўртасида иқтисодий, таълим ва гуманитар алоқалар изчил мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, “Ўзбекистон–Юта” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган 64 та қўшма лойиҳанинг 45 таси муваффақиятли якунланди. Бу лойиҳалар дипломатия, савдо, инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий алмашинув соҳаларини қамраб олган.
Мулоқот давомида рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва IT-таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг