Николя Саркози қамоқдан суд назорати остида озод этилади
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозининг қамоқдан озод қилиниши ва суд назоратига ўтказилиши ҳақидаги адвокатлар аризаси Париж апелляция суди томонидан қондирилди, деб хабар берди “DW”.
Маълумотларга кўра, озод қилингач, сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштиргани учун жазо олган собиқ президент электрон билагузук тақиб юриши шарт. Унга ўз иши бўйича айбланувчилар ва гувоҳлар билан мулоқот қилиш қатъиян тақиқланади.
Суд мажлисида видеоқатнашув орқали сўз олган Саркози қамоқдаги шароитни “жуда оғир ва ҳар томонлама чарчатувчи” деб атади.
Николя Саркози 2007–2012 йилларда Франция президенти лавозимини эгаллаган. Унга нисбатан тергов 2013 йилда бошланган. Суд сиёсатчининг президентлик кампанияси Ливия ҳукумати томонидан ноқонуний молиялаштирилганини аниқлаган.
Сентябрда суд Саркозини 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган эди. У 21 октябрдан бери Париждаги “Санте” қамоқхонасида жазо ўтаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг