«Юнусобод» бозори реконструкция қилинмоқда
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Аввал ҳудудда 180 та автомобиль учун тўхташ жойлари мавжуд эди. Ишлар олиб борилаётган даврда Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб, жумладан йўл ўтказгич остида, 350 га яқин тўхташ жойи ташкил этилди.
Илгари автотураргоҳда автомобиллардан тартибсиз савдо амалга оширилган бўлиб, бу тартиб ва ўтиш йўлларига салбий таъсир кўрсатган. Эндиликда бу ҳолат тартибга солинмоқда — автомобиллардан савдо қилган шахслар 50 метр ичкарига, махсус ташкил этилган ҳудудга кўчирилмоқда. Бу ерда улар савдо қилиши учун янада қулай ва хавфсиз шароитлар яратилган.
Бундан ташқари, бозорда рақамлаштириш тизимини жорий этиш орқали солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиёт таъсирини камайтириш режа қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг