ЮНEСКО томонидан минтақада маданий меросни ҳимоя қилишни кучайтириш йўналишида халқаро семинар-тренинг ташкил этилмоқда

10:41 06 Июнь 2023 Маданият
749 0

2023 йилнинг 5-7 июнь кунлари ЮНEСКО томонидан Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё ва Афғонистонда маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш: ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд ҳокимияти органларининг салоҳиятини ошириш бўйича тренинг» мавзусида минтақавий семинар ташкил этилмоқда. 

Ушбу тадбир минтақавий ҳамкорлик орқали масъул ходимларнинг зарур билим ва кўникмаларини оширишга, қулай ахборот алмашинув тизимини жорий этишга, ноқонуний сотилган маданий бойликларни қайтариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.  

Мазкур семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Эрон (Ислом Республикаси), Покистон ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари ходимлари, шунингдек, Европада яшовчи афғонистонлик иштирокчилар маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш борасидаги зарур билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида иштирок этмоқда.

Интерпол, Жаҳон божхона ташкилоти (ЖСТ) ва Халқаро музейлар кенгаши (ISOM) билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар ноқонуний сотилган маданий бойликларни мусодара қилиш бўйича ахборот алмашиш, ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам берувчи тармоқ яратиш орқали минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Таъкидлаш лозим, мазкур семинар-тренинг маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашнинг янги босқичга кўтариш, уларни ўғирлаш ҳамда қалбакилаштиришнинг олдини олишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Манзура МАТРАСУЛОВА,

ЎзДЖТУ талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер