Юксак ишонч ва рағбат масъулиятга ундайди

Яқинда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида амалга ошираётган ишларимиз ва келгусидаги режаларимизни гапириб берганимда, муҳтарам Юртбошимиз фаолиятимизни юқори баҳолаб, давлат мукофоти билан тақдирлашини маълум қилди.
Очиғи, бундай юксак эътирофни кутмагандим. Камтарона меҳнатларимизни юқори баҳолаб, муносиб рағбатлантираётган, тадбиркорлик учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.
Мамлакатимизда яратилган қулай бизнес муҳитдан хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқаришдаги тадбиркорлигимиз йилдан-йилга ривожланмоқда. Катта-катта лойиҳаларни амалга оширишимизга туртки бермоқда. Масалан, юз миллиард сўм эвазига Денов туманидаги Қизилсув дарёси бўйида “Ёшлар сайлгоҳи” бунёд этяпмиз. Замонавий лойиҳалар асосида қад ростлаётган сайлгоҳда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, турли кўнгилочар масканлар қурилмоқда. Яқинда ишга туширилиши кутилаётган бу масканда мингдан ортиқ киши ишли бўлади.
Термиз шаҳрида замонавий қурилиш материали — сендвич панеллари ишлаб чиқариш корхонамиз бир кунда бир минг беш юз квадрат метр сендвич панеллари ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда ҳозирда 60 га яқин иш ўрни яратилган.
Айни пайтда Термиз туманида сендвич панелда ишлатиладиган базальт ва пенопласт қопламаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда. Воҳамизнинг Олтинсой туманида мавжуд базальт захирасидан фойдаланиб, импорт ўрнини босадиган экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Умумий қиймати 26 миллион АҚШ доллар бўлган мазкур лойиҳа ишга туширилиши натижасида яна 350 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу корхонамиз йил якунигача фойдаланишга топширилади.
Эртанги кунга ишонч, қалбимизга фахр бағишлаган мазкур мукофот нафақат менга, балки Сурхон воҳасидаги жамики тадбиркорларга берилган юксак эътибордир. Биз тадбиркорлар фақат даромад олишни кўзлаётганимиз йўқ, Давлат раҳбарига елкадош бўлиб, халқ манфаатига хизмат қилаётган лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганмиз.
Баҳром РАУПОВ,
«Surkhon Sandwich» МЧЖ таъсисчиси,
«Дўстлик» ордени соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг