Ёзги Осиё ўйинлари ғолиблари 5 минг долларгача рағбатлантирилади

17:05 05 Май 2022 Спорт
727 0

“2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–234-сон, 05.05.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, мазкур Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди.

Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари қуйидагича рағбатлантирилади:

Ғолиб ва совриндорлар:

— олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;

— кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;

— бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари.

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

— олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;

— кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;

— бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари.

Бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

— олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

— кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

— бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари.

Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Ғолиб ва совриндорлар:

— олтин медаль учун – БҲМнинг 300 баравари;

— кумуш медаль учун – БҲМнинг 200 баравари;

— бронза медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида.

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

— олтин медаль учун – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;

— кумуш медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

— бронза медаль учун – БҲМнинг 50 баравари миқдорида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер