Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг истиқболли режалари

20:39 23 Июнь 2023 Жамият
621 0

Фото: “Халқ сўзи”

Пойтахтимиздаги Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Янги Ўзбекистонда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш стратегияси: мавжуд вазият ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Қ.Қуранбаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари О.Тожиев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдурахмонов ҳамда бошқа бир қатор давлат вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этишди.

Баҳс-мунозара шаклида ташкил этилган тадбирнинг биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида ёшлар бандлиги таъминлаш ва улар билан индивидуал ишлаш тизимини йўлга қўйиш, иккинчи ялпи мажлисида эса ёшлар учун таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида суҳбат уюштирилди. Конференциянинг ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар томонидан фикрлар тингланди.

— Бугунги йиғилишимизда бир қатор мавзулар, жумладан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунни такомиллаштиришда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўрни, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илм-фанга қизиқишини рағбатлантиришнинг янги тизимини ташкил қилиш, ёшларга оид давлат сиёсатида қонунчиликни такомиллаштириш масалалари ҳақида суҳбатлашилди. — деди Ёшлар сиёсати ва спорт вазири биринчи ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Сaъдуллаев. — Эртамиз бунёдкорлари ҳисобланган ёш авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, тарбиялаш, камолга етказиш эгнимиздаги энг катта, масъулиятли вазифалардан бири. Бугунги тадбиримиз ҳам ёшларимизнинг ҳаётида муҳим ўзгаришлар бўлишига туртки бўлишига ишонаман.

Тадбир якунида таклифлар ишлаб чиқилиб, уларни жорий қилиш бўйича келишиб олинди.

Раҳматжон БОБОЖОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер