Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

11:50 06 Июль 2022 Спорт
846 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Баҳрайннинг Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Биринчи кун доирасида "классик" курашчиларимиз 4 та медалга сазовор бўлишди.

-77 кг. вазн тоифасида иштирок этган Самандар Бобоназаров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Азаматжон Абдубаннобов (-87 кг.) ҳамда Темурбек Насимов (-130 кг.) шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлсалар,, Алишер Ғаниев (-55 кг.) бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, дастлабки кун вакилларимиз учун 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунланди. Бугун мусобақа доирасида юнон-рум кураши баҳслари давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер