Ёғ ишлаб чиқариш цехида 1,6 миллиард сўмлик яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Избоскан туманидаги ёғ ишлаб чиқариш цехидан 1,6 миллиард сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси, Избоскан туман бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ҳаракатлар аниқланди.
Қайд этилганда, «Ф.С.», «А.И.», «А.В.» ва «А.л.» МЧЖлар раҳбари А.Т. Избоскан тумани, «Қўғай» МФЙ ҳудудидаги ёғ ишлаб чиқариш цехида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,6 миллиард сўмлик 65 турдаги жами 74 минг 577 дона алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, 1052 дона алкоголь маҳсулотининг акциз маркалари қалбакилиги, 72 минг 268 дона алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсиз эканлиги, шунингдек Тошкент ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритувчи «А-Ш.», «Б.Г.» ҳамда «З.В.» МЧЖлардан сотиб олинган 29 турдаги 31 минг 060 дона алкоголь маҳсулотининг «ҚР-код» маркировкалари ҳақиқий эмаслиги қайд этилган.
«Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги «Б.Г.» МЧЖ масъул шахслари лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз фаолият кўрсатиб келаётганликлари фош этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг