Япониянинг нуфузли университети билан давлат хизматчилари таълими бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Бошқарув самарадорлиги агентлиги вакиллари Япониянинг Нагоя университети Осиё ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори, Осиё сунъий йўлдош кампуслари институти (ASCI) директори, профессор А. Ямаучи бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида агентликнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Учрашув давомида давлат хизматчилари учун таълим дастурларини йўлга қўйиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Нагоя университети томонидан амалга оширилаётган нуфузли ASCI докторлик дастури ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ушбу ASCI докторлик дастури Нагоя университети томонидан 2014 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, Осиё минтақасида илмий салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрларни ривожлантиришга қаратилган нуфузли дастур ҳисобланади. Ушбу дастур Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб амалга оширилаётган бўлиб, ёш ва истиқболли мутахассислар учун докторантурада ўқиш имконини беради.
ASCI докторлик дастури давлат хизматчиларига иш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, масофавий тарзда 3 йил давомида таҳсил олиш ва илмий изланишлар олиб бориш имконини ҳам яратади. Сафар ва тадқиқот харажатларининг барчаси университет томонидан қопланади.
Шунингдек, учрашув якунида 2026-2027 ўқув йили учун дастурда иштирок этадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг