Японияда кучли зилзила юз берди. Жабрланганлар бор

Архив сурат
Япониянинг Сикоку ороли яқинида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида тўққиз киши жабрланди. Токио телевидениеси маълумотларига кўра, қурбонлар ҳаётига таҳдид йўқ.
Маҳаллий вақт билан чоршанба куни соат 23:14 да Кюсю ва Сикоку ороллари орасидаги Бунго бўғозида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Кейинчалик зилзила магнитудаси 6,6 га кўтарилди.
Биринчи зилзиладан сўнг 15 дақиқа ичида бўғозда яна 5,0 ва 4,3 магнитудали иккита силкиниш қайд этилган.
«Тахминан бир ҳафта ичида 6 магнитудали зилзила содир бўлиши хавфи бор, шунинг учун сиздан ҳушёр бўлишингизни сўраймиз», дейилди Япония метеорология агентлиги матбуот анжуманида.
Зилзила натижасида бир қатор ҳудудларда йўллар вайрон бўлган, турар-жой бинолари зарар етган, электр ва сув таъминоти узилган.
Минтақадаги атом электр станцияларида носозликлар қайд этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг