Япония сентябрь ойидан мамлакатга кириш чекловни енгиллаштирмоқчи

15:53 24 Август 2022 Дунё
778 0

Фото: Global Look Press/AFLO/Yoshio Tsunoda

Сентябрь ойидан бошлаб Япония ҳукумати эмлашнинг уч босқичидан ўтганлар учун мамлакатга киришда COVID-19 учун мажбурий тестларни бекор қилади. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Бош вазир Фумио Кисида сўзларига кўра, чекловларни юмшатиш 7 сентябрдан кучга киради. Энди мамлакатга келганлар кетишдан камида 72 соат олдин олинган коронавирус учун ПЗР тестининг салбий натижасини тақдим этишлари керак.

Бундан ташқари, ҳукумат яқинда мамлакатга кунлик киришнинг рухсат этилган даражасини оширишга қарор қилади. Ҳозирда 20 000 тагача чегараси мавжуд. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ҳукумат мамлакатга ҳар куни кирувчи йўловчилар сонини 50 мингга етказишни режалаштирмоқда.

Японияга фақат мамлакат фуқаролари ҳамда узоқ муддатли ва олдиндан берилган туристик визага эга шахсларга киришга рухсат этилади. Июнь ойи бошида маҳаллий ҳокимият хорижлик сайёҳларга уюшган туристик гуруҳларда мамлакатга ташриф буюришга рухсат берган эди.

Японияда пандемия бошланганидан бери 17 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган ва 37 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер