Япония Россияга 164 турдаги товарларни экспорт қилишни тақиқлади
Иллюстратив фото
Япония Россияга 164 турдаги товарлар, жумладан мотор мойи, литий-ионли аккумуляторлар ва электр асбобларни экспорт қилишни тақиқламоқда. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт, саноат ва савдо вазирлиги томонидан маълум қилинди.
Бундан ташқари, ёғоч, мантар, қаттиқ каучук ва пластмассани қайта ишлаш учун электр асбобларини, хусусан силлиқлаш асбобларини, микротомлар ва термостатларни етказиб бериш тақиқланмоқда.
Рўйхатга водород хлорид, алюминий гидроксид, нитроцеллюлоза, газ ва нефть қувурлари, кўмир, торф, кокс, ярим кокс ва реторт кўмир, ксилен, нефть ва битумли мойлар ва уларнинг ҳосилалари, нефть жели, керосин, нефть муми, битум аралашмасидан тайёрланган қаттиқ ёқилғилар, азот, кремний, фосфор, мишьяк, хлорсулфат кислота, асосий металларнинг ноорганик оксидлари, углерод дисулфиди, сувли аммиак, сувсиз аммиак, натрий гидроксиди, коллоид қимматбаҳо металлар, кумуш қотишмалари, зангламайдиган пўлатдан ясалган буюмлар, пайвандланган қувурлар, пневматик ва гидравлик қўл асбоблари, моторли қўл асбоблари; эгзоз трубкаси стабилизаторлари, трансформаторлар, статик конверторлар, 650 дан 10 минг киловолтампергача бўлган индукторлар, симоб оксиди батареялари ва кумуш оксидли батареялар ҳам киритилган.
Шунингдек, Россиядан ишлаб чиқарилган носаноат олмосларини олиб киришга ҳам тақиқ жорий этилмоқда.
Бугун ҳукумат қарори билан қабул қилинган тақиқлар 10 апрелда расман эълон қилинади ва 10 майдан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг