Япония Бош вазири Си Цзиньпин билан биринчи учрашувини ўтказади

14:30 31 Октябр 2024 Дунё
278 0

Фото: ТАСС

Япония Бош вазири Сигэру Исиба ноябрь ойи ўрталарида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан биринчи учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Япониянинг “Иомиури” газетаси ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар тарқатди.

Ҳар икки етакчи 15-16 ноябрь кунлари Перуда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида ва 18-19 ноябрь кунлари Бразилияда бўладиган G20 саммитида иштирок этади. Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида уларнинг мулоқоти эҳтимоли каттароқ, деб ҳисобланмоқда.

Бу октябрь ойида Бош вазир этиб сайланган Сигэру Исиба ва унинг хитойлик ҳамкасби ўртасидаги илк учрашувдир.

Кутилганидек, Япония Хитой билан “стратегик ва ўзаро манфаатли муносабатлар” йўналишини тасдиқлаш ниятида. Бундан ташқари, Япония Хитойга япон денгиз маҳсулотлари ва балиқларини олиб киришга қўйилган чекловларни тўлиқ олиб ташлаш, Токиони хавотирга солаётган Хитой ҳарбий фаоллиги каби масалаларни муҳокама қилмоқчи.

Нашрнинг ёзишича, бу Сигэру Исиба Хитой билан конструктив ва барқарор муносабатлар ўрнатиш ва мураккаб муаммоларни мулоқот орқали ҳал этиш ниятини билдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер