Январь ойида 25,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди қилинди

15:00 06 Март 2025 Жамият
145 0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази январда кўчмас мулк бозорида фаоллик тикланганини маълум қилди. Унга кўра, январь ойида кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 17,4 фоизга ортган.

Унга кўра, йил бошидан буён кўчмас мулк олди-сотди кўрсаткичларидаги энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилган бўлиб, ҳудуддаги сотувлар ҳажми 44 фоизга ошган. Ундан кейинги энг катта ўсиш 36 фоиз кўрсаткич билан Навоий вилоятига тўғри келган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозори умумий ҳажми 28 фоизни ташкил қилган. Пойтахтдаги умумий кўрсаткич ҳажмининг 9,3 фоизида битимлар мувафаққиятли тузилди.

Бундан ташқари, январь ойида республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари ўртача ҳисобда 0,3 фоизга ошганлиги кузатилди. Бу натижа ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ўсган.

Жумладан, йиллик ҳисобда ҳудудлар кесимида уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши сурати 11,4 фоиз билан Сурхондарё вилоятида қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда 10,4 фоиз ўсиш билан Жиззах вилояти иккинчи, 8,4 фоиз кўтарилиш билан Фарғона вилояти учинчи поғонадан жой олган.

Маълумот учун, ҳисобот даврида Тошкент шаҳридаги ўртача уй-жой нархлари деярли ўзгаришсиз қолиб, йиллик ҳисобда Пойтахтдаги уй-жой нархлари 2,3 фоизга пастлаган.

Тошкент шаҳридаги туманлар кесимида нархларнинг пасайиши Сергели туманида -1,8 фоизга, Юнусобод туманида -1,7, ҳамда Мирзо Улуғбек туманида -1,5 фоизни кўрсатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер