Янгийўлдаги «газ заправка»да юк автобуси портлаб кетди

Фото: Тошкент вилояти ФВБ
Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида «Isuzu» автобуси портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 1 февраль куни соат 08:40 да Янгийўл тумани «Регистон» МФЙ Навбаҳор кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида юз берган.
«Isuzu» русумли автотранспорт воситасига газ тўлдириш вақтида машинага ўрнатилган баллонидаги махсус металл мослама чиқиб кетган, натижада газ юқори босим билан ҳавога тарқалган.
ФВБга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Шу ўринда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қолади», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг