Янгиариқ ва Шовот туманларида қалбаки акциз маркали маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг олди олинди
Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Э.Д.» МЧЖ қарашли савдо шохобчасида қалбаки акциз маркали 434 дона алкоголь ва 28 қути акциз маркасиз «Милано» номли тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «У.О.» МЧЖ қарашли савдо шохобчасида қалбаки акциз маркали 3 хил турдаги 261 дона алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг